«Лион Транс Гроуп» масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси О.Ғ. «Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструксия қилиш дирексияси» ДУК техник кузатув ва бажарилган ишларни қабул қилиш бўлими етакчи мутахассиси Н.Н. билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, А-373 «М39 автойўли–Гулистон–Бўка–Ангрен–Қўқон ва Андижон орқали–Ўш» автомобил йўлининг 385 км қисмида вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини қуриш ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича тузилган пудрат шартномасига асосан, 2022-йилнинг июл ойидан 2023-йилнинг декабр ойигача бўлган муддатда жорий таъмирлаш ишлари аслида бажарилмаган бўлса-да, йўлнинг икки четига ўрнатилган бетон тўсиқлар юзаларини бўёқлаш ишлари бажарилгани тўғрисида сохта ҳужжат расмийлаштириб, 42 891 900 сўм буджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилишган.
Фарғона транспорт прокуратураси талабномасига кўра, соҳа мутахассислари томонидан қайта назорат-ўлчовдан ўтказилган вақтда тузилган ҳужжатларда бетон тўсиқлар юзалари оқ рангли бўёқ ўрнига оҳак билан оқлангани аниқланди. Айбланувчи қилмишидан чин дилдан пушаймонлигини билдирди. Мазкур ҳолат натижасида етказилган моддий зарар тўлиқ бартараф этилди.
Жиноят ишлари бўйича Бўстон туман суди судланувчи О.Ғ.нинг ёши 60 га боргани, қилмишларига чин дилдан пушаймон бўлганини инобатга олди ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан тайинланиши мумкин бўлган жазодан озод қилинди.
Хулоса ўрнида айтмоқчи бўлганимиз, бу дунёда ҳалол меҳнат билан топган нонга қаноат қилган, тўғриликни одатга айлантирган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. Аксинча, қинғирликка қўл
уриш салбий ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарибгина қолмасдан, балки кишининг обрўсини тўкади, эл орасида уятга қолдиради. Судланувчи ҳам қинғир йўл билан бойлик топаман деб, адашди. Жамоа, маҳалла-кўй олдида боши эгилиб, юзи шувут бўлгани қолди, холос.
Бекназар МИРЗАЕВ,
Фарғона транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси.
Олимжон НОСИРОВ,
Наманган вилояти Транспортда хавфсизликни
таъминлаш бошқармаси ҲПБ бошлиғи, маёр.
