Қашқадарё вилояти 3-сектори раҳбари – Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳратжон Сотволдиев Кўкдала туманидаги “Ўймовут” маҳалласида бўлиб, фуқароларнинг яшаш шароити, уларнинг муаммолари билан қизиқди.
Сектор раҳбари “маҳалла бешлиги” билан биргаликда 1-гуруҳ ногирони Олтин Мингноровнинг хонадонига борди ва унинг турмуш ўртоғи, 2-гуруҳ ногиронининг касб-ҳунарга қизиқиши, келгуси режалари ҳақида сўралганида, тикувчиликни яхши билиши маълум бўлди. Аёлнинг талабига кўра тез кунда унга замонавий тикув машинаси олиб берилиши масъуллар зиммасига юкланди. Шу билан бирга, хонадон соҳибларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Навбатдаги манзил – “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи ёлғиз аёл Зулфия Эргашеванинг уйида бўлган сектор раҳбари хонадон бекасининг даволанишга муҳтожлигини инобатга олиб, соғлиғини тиклаши учун ордер тақдим этди. Қолаверса, унга ўзини ўзи банд қилишда шарт-шароит яратиб бериш борасида таклифлар, тавсиялар берилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
