Кўплаб юртдошларимиз ечимини излаётган муаммолар, ўйлантираётган саволлар мутасадди раҳбарларнинг шахсий ва сайёр қабулларида тингланиб, қонуний ҳал этилмоқда. Навбатдаги сайёр қабул пойтахтимизнинг Бектемир ҳамда Яшнобод туманлари аҳолиси билан ўтказилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ахборот мулътимедиа маркази хабар қилади.

Қайд этилишича, қабул жараёнида турли масалаларда мурожаатлар келиб тушган. Хусусан, уларнинг 11 таси жойида ижобий ҳал этилди, 5 таси бўйича тушунтириш берилиб, кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб этадиган 19 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.  

Кейинги йилларда юртимизда ҳар бир соҳа ва йўналишда фуқароларнинг қонуний талабларини ўрганиш, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралаётгани қувонарли. Бу каби қабуллар пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.