Буни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Ички ишлар бўлими мисолида ҳам кўриш мумкин. Вояга етмаганларнинг тунги вақтда назорациз ва бемақсад юришининг олдини олиш мақсадида инспектор-психологлар бошчилигида ташкил этилган мобил гуруҳлар томонидан порофилактик ишлар ва тарғибот тадбирлари ўз вақтида тўғри амалга ошрилаётгани сабабли жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик кўрсаткичи 2021 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 40 фоизга камайишига эришилди.

Гуруҳ раҳбари, маёр Абдувоҳид Тўйчиевнинг таъкидлашича, янги ўқув йили бошланиши билан инспектор-психологлар мактабларда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини тизимли равишда ташкил этишга киришдилар.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.