Фарғона шаҳрида яшовчи М.З. интернетда кибержиноят қурбонига айланди.
Хуллас, телеграм канали орқали номаълум шахс ўзини дори-дармон савдоси билан шуғулланувчи фирма вакили деб таништириб, маҳсулот етказиб беришни ваъда қилади. Натижада М. З.нинг пластик картаси махфий кодини қўлга киритиб, ундан 4 миллион 600 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан ечиб олади.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.Ш. содир этганлиги аниқланди. Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
