Жорий йилнинг 6-7-октябр кунлари Урганч Халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъонида ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари-штаб бошлиғи, полковник И.Тўхтасинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳарбий қисм шахсий таркиби билан учрашув ўтказди.
Йиғилишда ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаш ҳамда унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг фарзандларига яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ИИВ тизимидаги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини муҳофаза қилиш, осойишталик посбонларини турар жой билан таъминлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор имкониятлар берилаётгани таъкидлаб ўтилди.
Мазкур тадбир якунида эса, ҳарбий қисм шахсий таркиби билан психологик тренинг ҳам ўтказилди.
Журатбек ОТАЖОНОВ,
маёр.
