ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилариидан иборат ишчи гуруҳ Навоий шаҳридаги “Ёшлик” маҳалласида ўрганишлар олиб борди.
Мазкур маҳалла 2021-йилда 42 та жиноят содир этилганлиги сабабли “қизил” ҳудудга киритилган эди. Ўтказилган кенг қамровли тарғибот тадбирлари, айниқса “фуқаробай” ишлаш услубининг самарали қўлланиши натижасида жорий йилда жиноятчилик сезиларли даражада камайиб, маҳалла “сариқ” ҳудудга айланди.
Ишчи гуруҳ аъзолари “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида жорий йилда содир этилган жиноятларнинг сабабларини ўрганишди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳудудий профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда маҳалла аҳолиси билан учрашиб, ҳудудда содир этилган жиноий ҳолатлар ва келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирлари хусусида суҳбатлашишди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
