Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан мамлакат бўйлаб сайёр ўқув йиғинлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур фармойиш ижросини таъминлаш доирасида Бухоро вилоятида Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи раҳбарлигида амалий машғулотлар ва ўқув семинарлари олиб борилмоқда. Айниқса, Шофиркон тумани ички ишлар бўлимида хизмат қилаётган ходимлар билан ўтказилган машғулотларда ходимларнинг профессионал тайёргарлиги ва ҳаракатчанлиги юзасидан аниқ баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Ҳозирда ишчи гуруҳ вилоятнинг бошқа туманларида ҳам шундай ўқув машғулотларини босқичма-босқич давом эттирмоқда. Ташкил этилаётган машғулотлар орқали ички ишлар органлари ходимларининг умумий тайёргарлиги янада мустаҳкамланиши ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлиги ошиши кутилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.