Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ИИБ ташкилий бўлинмаси навбатчилик қисмига ҳар куни ўртача 300 га яқин қўнғироқлар бўлади. Фуқаролар ижтимоий муаммоларга ечим қидириш, ҳуқуқий ёрдам олиш ёки қонунбузарликлар ҳақида хабар бермоқ мақсадида сим қоқишади. Мазкур жараёнда навбатчилик қисми навбатчи ёрдамчиси, кичик сержант Рустам Хушбоқов хизмат бурчидан келиб чиқиб, тез ва аниқ ҳаракат қилади.
Шунингдек, у вилоят ИИБ 102 тизимига қилинган мурожаатлар бўйича амалга оширилаётган ишларни назорат қилиб боради. Вазифаларини пухта бажаришга одатланган кичик сержант ҳамкасблари ҳурматини қозонган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.