Бугун Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Б. Мирзарҳимов ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига ташриф буюрди. У ҳарбий хизматчиларни кириб келаётган Янги йил билан табриклади. Шунингдек, уларнинг 2021 йил давомида жанговар хизмат вазифаларини бажариш борасида эришган ютуқларни алоҳида эътироф этди. Шахсий таркиб 2022 йилда ҳам Қоровул қўшинлари олдига қўйилган барча вазифаларни юксак маҳорат ва матонат билан бажара олишига қатъий ишонч билдирди. Бундан Ватан ҳимоячилари руҳланиб кетишди. Вазир ўринбосари ташриф чоғида 7531-ҳарбий қисмда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар билан яқиндан танишди. 

Илҳом ЭГАМБЕРДИЭВ,

сержант.

Муаллиф олган суратлар.