Жорий йилнинг 23-январида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қоракўл тумани «Қораҳожи» маҳалласида яшовчи Д. Бобоқул (исми ўзгартирилди)нинг қонунга хилоф равишда ўқотар ов қуролини рухсатномасиз сақлаб ва фойдаланиб келаётгани аниқланди. Мазкур ҳолатни аниқлашда туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор вакили, маёр Ўлмас Яхшибоэвнинг хизмат катта бўлди.

Маёр Ў. Яхшибоев Қоракўл тумани Иибда қарийб 14 йилдан бери хизмат қилади. Икки йилдан бери эса тезкор қидирув хизматида фаолият олиб боради.

– Касбини чинакам севган кишигина доимо янгилик сари интилади, – дей­ди туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, маёр Эркин Қобилов. – Ўлмас Яхшибоэв ана шундай изланувчан ходимлардан. Зиммасидаги вазифаларини ўз вақтида бажаряпти. Туманимиз ҳудудида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига қарши қаратилган жиноятларнинг кескин камайишида унинг ҳиссаси катта. 

Ўзига билдирилган ишонч­ни оқлаётган шундай ходимлар бор экан, ҳаётимиз осудалиги, тинчлигимиз муқаррарлигига асло шубҳа қилмаймиз.

Мирзоқул АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.