1. Нима учун ўзингизга бўлган ишонч йўқлигини таҳлил қилинг. Ишончнинг йўқолиши ёшликка ҳам тақалиши мумкин. Ота-оналар кўпинча фарзандини бошқа болаларга таққослайди. Бу ҳолат эса фарзанднинг ўзига бўлган ишончини пасайтиради ёки аста-секин йўқолишига сабаб бўлади.
2. Истакларингиз ҳақида тўғридан-тўғри гапиришга ҳаракат қилинг. Дейлик, ҳамкасбимнинг олдига бораман ва унга: «Ҳисоботни тайёрлашда менга ёрдам бера оласанми?», дейман. Ҳамкасбим эса менга: «Йўқ! Сенга бу борада ёрдам бера олмайман», деб жавоб беради. Бу ерда якуний қарор қабул қилишни ҳамкасбимга ўтказиб қўйяпман. Аслида эса, саволни бошқачароқ қўйишим керак. Масалан: «Ҳисоботни тайёрлашда менга ёрдам бер, илтимос».
3. «Мен ўйлайманки», «менимча», «менинг фикримча» каби сўзлар сизни ўзига ишонмайдиган шахс сифатида кўрсатиб беради. Шу сабабли уларни луғатингиздан олиб ташланг.
4. Ва энг асосийси, ўзига ишонган одам, ўзини борлигича қабул қилади. Унутманг, яхши натижага эришиш ўз қўлингизда!
Науфал ТУРҒУНОВ,
катта лейтенант.
