2021-йилнинг март ойида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Қўйтош шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли пунктида яшовчи Д.Д. “Дамас”ини ҳамқишлоғи А.У.га 25 миллион сўмга насияга сотди. Олармон автоуловнинг пулини 2022-йилнинг август ойида бериши керак эди. Август ўтди, аммо пул тўланмади. Шу боис жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Соҳа вакиллари томонидан ўтказилган суриштирув давомида фириб устаси 2021-йилнинг май ойида яна бир ҳамқишлоғи М.М.дан 156 бош қўй ҳамда 40 бош эчкини 200 миллион сўмга келишиб олиб, пулини бермаган экан. У худди шундай йўл билан Ғаллаорол туманининг “Саврук” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Э.А.нинг 27 бош қўйини бир ойда тўлаш шарти билан 38 миллион сўмга баҳолаб олгани маълум бўлди. 

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.