Яқинда Жондор тумани ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Хумин” маҳалласида яшовчи, 1980-йилда туғилган Ҳ.Х. ўз уйида бир гуруҳ қишлоқдошларини йиғиб, қиморхона ташкил қилгани аниқланди.
“Ўйин” айни авж олган пайтда Ҳ.Х. туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жкнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.АҲАДОВ,
ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
