Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходимларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида пул эвазига ишга киритишни ваъда қилган фуқаролар қўлга олинди.
Маълум бўлишича фуқаро С. ариза эгасининг ишончига кириб, уни Қорақалпоғистон Республикаси Перинатал марказига ўзи билан бирга ишлайдиган танишлари ёрдамида ишга киритишга ваъда беради. Бунинг эвазига фуқародан 20 млн. сўм пул талаб қилади. У пулларни олаётган пайтда қўлга олинганида, ушбу пулларни мазкур марказда ишлайдиган иккинчи бир шахсга бермоқчилигини айтади. Шу боисдан тадбир давом эттирилиб, натижада Б. исмли шахс пулларни олган пайтда ушланади.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
ўз мухбиримиз.
Қорақалпоғистон Республикаси.
