Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров Бахмал туманида сайёр қабул ўтказганида “Истиқлол” маҳалласи аҳолиси йўлларни таъмирлаш борасида мурожаат қилганди. Шу маънода мазкур масалани давлат дастурларига киритиш чоралари кўрилди.

Натижада маҳалланинг 1 километрлик йўлига асфалт ётқизилди. Айни вақтда эса 10,9 километр узунликдаги кўчаларга шағал ётқизиш ишлари олиб бориляпти. Бунга 17 та юк машинаси ва 1 та грейдер жалб этилган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.