Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Р.А. 2019-йилнинг баҳор ойларида номаълум шахсга алданиб қолди.
Гап шундаки, ўзи яхши танимаган бир йигит унинг ишончига кириб, танишлари орқали Италия давлатида ишлаб чиқарилган қути ясаш дастгоҳини олиб келишга ваъда беради. Унинг ваъдасига ишонган Р.А. эса 45 минг АҚШ доллари пулни қўш-қўллаб бериб юборади.
Номаълум шахс эса икки йилда ҳам дастгоҳни олиб келиб бермади. Иложсиз қолган жабрланувчи охири Иибга мурожаат қилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг қайд этишича, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор процессуал тартибда ушланган.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
