Лавҳамиз қаҳрамони дастлабки хизмат фаолиятини 2017-йилда Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасида суриштирувчи сифатида бошлади. Унга мураббий этиб ўша даврда тажрибали ва малакали терговчи саналган, ҳозирда вилоят ИИБ Ташкилий бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилаётган подполковник Одил Якубов бириктирилди. Касбнинг ўзига маълум бўлмаган қирраларини устозидан ўрганган Мафтуна ИИВ Академиясида олган назарий билимларини амалиётда қўллаб, маҳорат ва тажрибасини ошириб борди.
2024-йилда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг шаҳар-туман бўлинмалари терговчилари ўртасида ўтказилган «Энг яхши терговчи» кўрик-танлови ғолиби
маёр Мафтуна Шокирова жорий йилнинг ўтган даврида 20 дан ортиқ жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини якунлади.
– Терговчи, авваламбор, ҳалол, холис бўлмоғи лозим. У айбдорнинг айбини исботлаб, жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлашга, айбсизларни оқлашга ўз ҳиссасини қўшса, виждони олдида юзи ёруғ бўлади. Ҳеч қачон зиммасидаги вазифага юзаки ёндашмаган, ўқишдан, ўрганишдан, изланишдан эринмаган, тўхтамаган ходим танлаган йўлидан адашмайди, – дейди у.
Содиқ РАҲИМОВ,
ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
