Миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлган инглиз тили фани ўқитувчиси Наргиза Мирзабекова таълим муассасасининг тажрибали ва жонкуяр ўқитувчиларидан бири. У ўқувчилар фанни чуқур ўзлаштириши учун замонавий услублардан кенг фойдаланади. Хусусан, чет эллик мутахассисларни лицейга таклиф этиб, «Транинг» ва «Спеакинг cлуб» ташкил қилиш орқали дарс ўтиш амалиётини жорий этган. Бу эса ўқувчиларнинг фанни яхши ўзлаштиришига замин бўлмоқда.
Жумладан, Африканинг Гана давлатидан ташриф буюрган, ҳозирги кунда Шайҳонтохур тумани 262-мактабда инглиз тилидан дарс бериб келаётган Исаак Аппиаҳ ҳафтанинг ҳар шанба кунлари ўқувчилар билан инглиз тилида суҳбатлар олиб боради. Шунингдек, «Университй оф Wест Флорида»ни битириб, Ақшнинг туризм индустриясида фаолият юритган, халқаро «Лъореал» компаниясида проффессионал иқтисодчи сифатида ишлаган, ҳозирда «Энглиш Фриэндс Эдуcатион» ўқув маркази ўқитувчиси Равшан Ҳайдаров ҳам ўқувчилар билимини оширишга ўз ҳиссасини қўшган.
– Устозим жуда талабчан, инглиз тилини чуқур ўрганиб олишимиз учун бор имкониятини аямайди, – дейди Н.Мирзабекованинг энг билимдон шогирдларидан бири Шаҳзода Шарифулина.
– У изланувчан, дунёда рўй бераётган ҳар бир инновацион янгиликдан хабардор бўлиб, уни бизга ҳам етказиб туради. Бундан ташқари, лицейнинг турли ташкилий ишларида ҳам фаол бўлганлиги боис Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланган. Мен мана шундай фидойи мураббий қўлида таҳсил олаётганимдан мамнунман.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
