Жиззах вилояти ИИБ эксперт-криминалистика маркази мутахассислари ИИВ Жиззах академик лицейида белгиланган режа асосида маҳорат дарслари ўтмоқдалар. Навбатдаги машғулотда ўқувчиларга трасологик экспертиза ҳақида сабоқ берилди. Мазкур жараёнда жиноят изларини ўрганиш, таҳлил қилиш, қиёслаш, бу мақсадда фойдаланиладиган қурилма ва махсус воситалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Якунда соҳа мутахассиси ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
