Соҳада кўп йиллар фаолият юритиб, ёруғ юз билан пенсияга чиқиш ҳар бир осойишталик посбонининг орзуси. Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИОФМБ Жамоат тартибини сақлашни ташкиллаштириш бўлинмаси бошлиғи, подполковник Шуҳрат Талипов ҳам бугун иззат-икром билан нафақага кузатилди.
Тадбирда Юнусобод тумани ИИОФМБ бошлиғи, полковник Абудмажид Шермухамедов сўз олиб, подполковник Ш. Талипов фаолият юритган йилларига бир назар ташлади.
Қаҳрамонимиз ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юртини тамомлаганидан сўнг, Яшнобод (олдинги Ҳамза тумани) ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлимида фаолиятини бошлайди. Кейинчалик уни Юнусобод тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими милиция таянч пункти профилактика инспекторлигига ўтказишади. Ана шу даврдан бошлаб туман Иибда соҳанинг турли тизимларида фаолият юритиб, 2020 йилдан то ҳозирги кунга қадар эгаллаб турган лавозимида хизмат қилди.
Шунингдек, тадбирда ходимнинг ҳамкасблари ва шогирдлари ўзларининг илиқ сўзларини билдиришди. Шундан сўнг, Ш. Талиповга миллий тўн ва дўппи кийдирилди.
Сарвар СОБИРОВ,
«Постда» мухбири.
