ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти учинчи минтақавий ҳудуд 30-сон манзил колониясида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида тадбир уюштирилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги диний ишлар бўйича қўмитасининг Зафаробод тумани бўлими ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши вакиллари сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда бузғунчи ғоялар таъсирига тушиш оқибатлари тўғрисида тўхталдилар. Якунда мавзуга оид ҳужжатли филъм намойиш қилинди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.