Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Полванов мамлакатимиз раҳбарининг 2017-йил 14-мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг Жиззах вилоятидаги ижросини ўрганди. Жумладан, у вилоят ИИБ, вилоят прокуратураси ҳамда Миллий гвардия масъуллари билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия фаолияти билан танишди.
Шунингдек, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари учун яратилган хизмат шароитларини кўздан кечирди. Бундан ташқари Шуҳрат Полванов Жиззах шаҳрининг «Қассоблик» маҳалласи профилактика инспектори ҳамда “Ўрда” экологик боғига тунги хизматга жалб этилган ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолиятини ўрганди. Олий суди раисининг ўринбосари туманнинг «Тоқчилик» маҳалласидаги хушёрхона шароитларини ҳам кўздан кечирди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.