Ҳар бир ҳайдовчи содир этган қоидабузарлиги учун белгиланган тартибда жарима тўлашга мажбурдир. Аммо баъзи ҳайдовчилар жарима тўлашга бўйни ёр бермай қочиб юришни маъқул кўришади. Аниқроғи, қўлга тушсам тўларман-да, қабилида иш тутишади.
Хоразм вилояти ҳудудида бундай қонунбузар ҳайдовчиларга нисбатан қонун устиворлигини таъминлаш мақсадида қўшма рейд тадбирлари давом этмоқда. Жорий йилнинг 18 ноябр кунидан шу кунга қадар ўтказилган рейд тадбирлари давомида маъмурий жарималарни белгиланган муддатда тўламаган 2480 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, улардан 1,3 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди. Шунингдек, рейд тадбирлари давомида жаримани тўлашдан бош тортган ҳайдовчиларга тегишли бўлган 642 та автотранспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.
Қонун устиворлигини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган бу каби рейд тадбирлари давом этмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
