Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида психотроп дори воситалари контрабандаси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 9 декабр куни Фарғона вилояти ИИБ, Қувасой шаҳар ИИБ, ДХХ тезкор ходимлари ҳамда Қувасой шаҳар ИИБ ЙҲХГ инспекторлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Андижон шаҳрида яшовчи У.У.га тегишли “Малибу-2” русумли автомашина Қувасой шаҳар марказида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Мазкур автомашинада ҳар бири 10 мг.дан бўлган 953 дона “Тропикамед” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари давомида мазкур дори воситалари Қувасой шаҳрида яшовчи, вояга етмаган С.А.га тегишли эканлиги маълум бўлди. У эса дориларни Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўлиб билан олиб ўтганлигини, унга ушбу дори воситаларини Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи “Нурбек” исмли шахс юборганлигини билдирган.

Шунингдек, ўтказилган махсус тадбир давомида психотроп дори воситаларини келгусида олиши керак бўлган Асака шаҳрида яшовчи М.А. ҳамда Х.Ж.лар ҳам қўлга олинган.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.