“Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” доирасида Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан жамиятда осойишталик ва барқарорликни таъминлаш, турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида кўплаб учрашувлар амалга оширилмоқда.
Жумладан унда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг шаҳар-туманлардаги бўлим ва бўлинмалари терговчилари томонидан аҳоли гавжум жойларда “Ўз мулкингизни қаровсиз қолдирманг!”, “Пластик картангизнинг маълумотларини ҳеч кимга берманг!”, “Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!” каби мавзуларда тарғибот ишлари жадаллик билан олиб бориляпти.
Шунингдек, ўтказилаётган кенг қамровли тадбирларда ўғрилик, фирибгарлик, кибержиноятлар учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик масалалари ҳам иштирокчиларга батафсил тушунтирилмоқда.
Ўз мухбиримиз,
Қашқадарё вилояти
