Шу йилнинг 24-августида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамалакатимизда табиатни ҳимоялашга қаратилган фаолиятни кучайтириш мақсадида ички ишлар органлари тизимида экология полициясини ташкил этиш масаласи кўтарилган эди. Мазкур йиғилишда белгиланган вазифа ва топшириқлар асосида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликни янада кучайтирди.

Мазкур тизимлар вакиллари жорий йилнинг 5-сентабридан бошлаб, кундузги ва кечки назорат-рейд тадбирларини ўтказа бошладилар. Бу жараёнда дарахтларни ноқонуний кесиш, чиқинди ташлаш, браконерлик каби қонунбузарликларни аниқлаш чоралари кўриляпти. Соҳа вакиллари профилактик тарғибот тадбирларини ҳам ўтказишмоқда.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.