Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул раҳбарлари иштирокида ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” дастурига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Вилоятда фаолият кўрсатувчи ОАВ ходимлари иштирок этган матбуот анжумани “Сирдарё” телеканалида жонли эфирда намойиш этилди.

Брифингда ички ишлар органларида хизматни ўташ ва хизматга қабул қилиш тартиби, ички ишлар органларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар, сўнги вақтларда давлатимиз раҳбари бошчилигида Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига берилаётган эътибор, уларга яратилаётган шарт-шароит ҳамда имтиёзлар, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига оид маълумотлар берилди.

Тадбирда ОАВ ходимларининг соҳа фаолиятига доир саволларига жавоб берилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.