Жиззах шаҳрининг “Кўтарма” маҳалласида яшовчи Ф.С. “Иттифоқ” маҳалласидаги кафеда уяли алоқа воситасини ўғирлатиб қўйди. Жабрланувчи бу тўғрида ички ишлар органларига хабар бергач, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноят фош қилинди. Телефонни “Ёшлик” маҳалласида яшовчи Ш.У. ўмарган экан. Ундан ўғрилик буюм ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.