Кун қаҳрамони

Капитан Фаррух Эргашев 1991 йилда Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида туғилган. 2015 йилда ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти (олдинги)ни тамомлаган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2015 йилда Тошкент вилояти ИИБ Жазони ижро этиш бўлими 38-жазони ижро этиш колониясида бошлаган. Айни пайтда ИИВ ЖИЭББ 51-сонли манзил-колонияси бошлиғининг тезкор-қидирув, тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда. 

У манзил-колонияда ўзига юклатилган вазифаларни виждонан адо этади. Жумладан, Тезкор-қидирув йўналиши, тартибот бўлинмаси ва маҳкумлар орасида тарбиявий ишларни олиб боришда муассаса ходимларининг ишини мувофиқлаштириш айнан унинг зиммасида. 

Капитан Ф.Эргашев ўз устида ишлаб, билим-малакасини янада орттиришда давом этмоқда. Хусусан, 2018 йил 17 майидан 2 июнига қадар малака ошириш ўқув йиғинида иштирок этиб, ИИВ Академиясининг сертификатини олди. 

Қаҳрамонимизнинг яна бир ўзига хос жиҳати шунда эканки, у нутқ маданияти ва нотиқлик санъатига қизиқиб, “Нотиқлик санъати академияси” нодавлат ташкилоти таълим муассасасида назарий-амалий машғулотларда қатнашиб, яна бир сертификатни ҳам қўлга киритган. 

  

Сарвар СОБИРОВ,

“Ростда” мухбири.

Абу КЕНЖАЕВ олган сурат.