Кун қаҳрамони

1991 йили Миришкор туманида туғилган. 2016 йилда ИИВ ҳарбий-техника билим юртини тугатган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини вилоят ИИБ ЖИЭБ 33-сонли манзил колонияси тартибот гуруҳи катта тезкор вакили лавозимидан бошлаган. 2019 йилдан бошлаб вилоят ИИБ Пважиэб Пробация бўлими гуруҳ катта инспектори лавозимида хизматни давом эттириб келмоқда. 

Бугунги кунда капитан Ш.Набиев пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий мослашуви йўналишида қатор ижобий ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, вилоят Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бош бошқармаси, “Ёшлар” иттифоқи, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳисобда турган шахслар, айниқса, ёшларни касбга қайта ўқитиш, ишга жойлаштириш, ижтимоий ҳаётга мослашиши учун ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этишда фаоллик кўрсатмоқда. Жумладан, айни пайтда 10 нафар назоратдаги шахс касбга қайта ўқитилмоқда, 26 нафари ишга жойлаштирилди. 

Зиммасига юкланган вазифаларни бекам-кўст бажариб келаётган капитан Шавкат Набиев мунтазам бу борадаги тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб, тарғибот ишларини самарали олиб бормоқда. Кези келганда, ёш ходимларга касб сирларини ўргатиш билан бирга, вилоятнинг шаҳар-туман ИИБ пробация гуруҳларига ўзаро ҳамкорлик йўналишида амалий ёрдам бериб, хизматга оид йўл-йўриқ кўрсатиб, ҳамкасбларининг эътиборини қозонмоқда. 

Содиқ РАҲИМОВ,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.