Жиззах шаҳар ИИБ 1-сон ИИБ ҲПГ профилактика инспектори, подполковник Саидали Яхшибоев қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида юқори натижаларга эришмоқда. Чунончи, подполковник Бахмал туманининг “Шодлик” маҳалласида доимий рўйхатда туриб, Жиззах шаҳрининг “Қассоблик” маҳалласида ижарада яшаган Ш.Т.нинг қимматбаҳо уяли алоқа воситаси ўғирланиши билан боғлиқ жиноятни фош қилди. Ўз навбатида ушбу қонунбузарликни содир этган Навоий вилояти Конимех тумани “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилувчи У.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.