2-сон ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика катта инспектори, капитан Дилмурод Атабуллаэв Шароф Рашидов тумани “Суғдиёна” маҳалласида яшовчи Р.Х. томорқасида 43 туп кўкнори етиштираётганлигини аниқлашга муваффақ бўлди. Ўз навбатида, профилатика инспектори фаоллиги учун вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.
Ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
