Подполковник Дониёр Қамбаров 1984-йили Тошкент шаҳрида туғилган. Мактабни тамомлаб, Тошкент давлат юридик институтида ўқиган. Илк хизмат фаолиятини Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси Коррупсия, товламачилик ва ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси терговчиси лавозимида бошлаган. Айни пайтда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси Терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш бўлимининг ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
– Мен устозларимни доимо миннатдор бўлиб эслайман. Хусусан, узоқ йиллар тизимда ишлаб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган истеъфодаги подполковник Ғолиб Соатов менга терговнинг кўп сирларни ўргатган, йўл-йўриқ кўрсатган. Шунингдек, истеъфодаги полковник Ойбек Кулбеков, бугунги кунда ҳам тизимда фаол хизмат қилиб келаётган полковниклар Дилмурод Мирсодиқов, Баҳодир Ортиқов ва Бахтиёр Жалолов, подполковник Шерзод Шерматов. Уларнинг бой тажрибаси мен учун ҳамиша қимматли манбаа бўлиб келган.
Қаҳрамонимиз йиллар давомида чархланди, тергов йўналишида турли лавозимларда фаолият олиб борди. Айни пайтда ўзи ҳам устозлик даражасига эришиб, кўплаб шогирдлар тарбияламоқда. Фаолияти давомида “Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ҳамда ИИИ даражали “Ички ишлар органларидаги бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан мукофтланган. Бундан ташқари, бир қанча фахрий ёрлиқ ва ташакурномалар билан тақдирланган.
Адолат ФАЙЗИЕВА,
ўз мухбиримиз.
