2023-йил 17-декабр кечки 18:00 ларда Ховос тумани ИИБ ҲПБ “Гулбаҳор” маҳалласи профилактика инспектори, маёр Хуршид Холиқовнинг телефони жиринглади. Унга шу маҳаллада яшовчи А.Т. исмли шахс кўчадан оғир тан жароҳати олиб, ҳушини йўқотган ҳолда ётганлиги ҳақида хабар беришди. 

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган маёр жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлади. Сўнг уни шифохонага жойлаштириб, ўзи воқеа тафсилотларини аниқлашга киришди. Суриштирув натижасида жиноятни жабрланувчининг яқин дўсти Н.Н. содир этгани маълум бўлди. У дўсти билан тортишиб қолиб, унга тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган. Маёр Хуршид Холиқов навбатчи гуруҳ етиб келгунга қадар жиноий қилмишни содир этган шахсни топиб, қўлга олди.

Маёр Хуршид Холиқов фаолият кўрсатадиган “Гулбаҳор” маҳалласида 6464 аҳоли истиқомат қилади. У маҳалла аҳлининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда ҳам фаол. Айни пайтда ИИВ Академиясининг сиртқи бўлими 2-курс курсанти.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ, 

ўз мухбиримиз

Сирдарё вилояти.