Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бошқармаси бош мутахассиси, капитан Рамиз Насритдинов ҳамкасблари билан ҳамкорликда ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан адо этишга ҳаракат қилади. Хусусан, жазони ўтаб чиққан, муқаддам судланган шахсларнинг ҳужжатларини ўрганаркан, ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратади. Фуқароларнинг ҳужжатларини тўплаб, тегишли тартибда рўйхатини шакллантиради.
Сир эмаски, фаолиятда самарадорликка эришишда оиланинг ҳам ўрни муҳим. Р.Насритдиновнинг онаси Зулхумор опа ўғлининг дуогуйи. Турмуш ўртоғи Наимахон эса унинг суянчи. Улар аҳду паймон қилганига ҳам 10 йилдан ошди. Бу жуфтлик 3 нафар – Азамат, Муҳаррам ва Муҳаммадюсуф исмли фарзандларининг бахту камолини кўриш ниятида тарбиялаб, вояга етказишмоқда.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.