Инсон ўз умри давомида қандай касб эгаси бўлишидан қатъи назар, Ватанга, халққа ва касбига содиқлик руҳи билан яшаса, элу юрт ичида қадр топади. Ана шундай соҳа фидойиларидан бири – Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси, маёр Жаҳонгиржон Умарходжаев.

Унинг ўз касбига меҳри баланд. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2011-йилдан бошлаган қаҳрамонимиз, хизмат даври мобайнида бир нечта мураккаб жиноятларни синчковлик билан ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаган. Шунингдек, ҳозирги кунда тажрибали терговчи сифатида ёш ходимларга устозлик ҳам қилиб келмоқда.

Яқинда у бир босқинчилик жиноятини тергов қилиб, жазо муқаррарлигини таъминлади. Яъни, кўчада 3 нафар кимса, 2005-йилда туғилган П.Д.ни йўлини тўсиб, қўрқитиб, нархи 4 миллион сўмлик “Самсунг А34” русумли телефон аппаратини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган. Зўравонлар қўлга олинган ва қилмишлари юзасидан тергов олиб борилиб, жиноят иши судга тақдим этилган.

Ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.