Кун қаҳрамони

Қаҳҳоров Собитжон Набижон ўғли 1992 йили Фарғона вилоятида туғилган. 2017 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2021 йилда Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 1-баталонида бошлаган. 2022 йилдан буён ИИББ ЙПХ бригадаси 1-баталон 4-сафарбарлик гуруҳида фаолият олиб бормоқда.

У йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган Йтҳларнинг олдини олиш юзасидан хизмат қилиб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 2 та спиртли ичимлик истеъмол қилиб автоулов бошқарган ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирди. Шунингдек, 10 та ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 3 та ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик ҳолатларида ҳайдовчиларга қонуний чора кўрган. 2 нафар қидирувда юрган фуқарони аниқлашга ҳам муваффақ бўлган.

Бундан ташқари, у “Тунги рейд”га жалб қилинган вақтда ҳамкасблари билан ҳамкорликда бир жиноятни “иссиқ изидан” фош этишда қатнашди. Яъни Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётганида, тунги соат 23:30ларда “Матиз” русумли автоуловни тўтатади. Автомашинада йўловчи сифатида келаётган Ш.Ю.нинг ёнида гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланади. Фуқаро қонуний чора кўриш учун туман Ииофмбга олиб бориб топширилади.

Ўз касбининг фидойиси бўлган сафдор Собитжон Қаҳҳоров оилада ҳам меҳрибон ота. Унинг икки нафар фарзанди бор.

Сарвар СОБИРОВ,

ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.