ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Биринчи минтақавий ҳудуд 13-сон жазони ижро этиш колониясида "Интизом ойлиги” доирасида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди, ходимлар маънавият маршрутига кирувчи Темурийлар тарихи давлат музейида бўлишди.
Яқинда эса ўқотар қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш бўйича машғулот ўтказилди. Ўқув машғулоти чоғида шахсий таркибга ўқотар қуроллардан фойдаланиш, уларни фавқулодда ҳолларда қўллай билиш маҳоратини ошириш бўйича ҳам тушунчалар берилди. Бу эса ходимларнинг жанговар ва касбий тайёргарлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши шубҳасиз.
Низомиддин ФАХРИДДИНОВ,
маёр.
