Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг иқтидорли ва истеъдодли ёш ходимларини аниқлаш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш орқали уларнинг ижодий, касбий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқаришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда ўз касбининг етук мутахассиси бўлишга, шунингдек замонавий билимларни эгаллашга бўлган интилишларини рағбатлантириш мақсадида, пойтахт ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида киберспортнинг cоунтер стрике 2 тури бўйича чемпионат ўтказилди.
Чемпионатда соҳавий хизматларда фаолият юритаётган беш кишидан иборат ходимлар ташкил топган, жами 41 та жамоа иштирок этди. Қизғин ва баҳсли кечган турнир якунига кўра, 3-ўринни Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ жамоаси, 2-ўринни Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик баталъони жамоаси, фахрли 1-ўринни ва Республика босқичига йўлланмани Яшнобод тумани бўйича ИИО ФМБ жамоаси қўлга киритишди.
Ғолиблар И, ИИ, ИИИ даражали диплом ҳамда пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
Ўз мухбиримиз,
Тошкент шаҳри.
