Фурқат туманидаги «Турон одоб-илм» нодавлат таълим муассасасида таҳсил олаётган ўқувчилар орасида келажакда ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилишни мақсад қилган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Шу боисдан, навбатдаги амалий машғулот туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, бевосита бўлим биносида ташкил этилди. 

Ўқувчилар дастлаб «Ватанпарварлик бурчаги» ва «Маърифат зали»даги кўргазмалар билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг, терговчилар томонидан ёшларга туман ҳудудида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳолати таҳлил қилиб берилди.

Эксперт-криминалистика хизмати ходимлари эса, бўлимнинг моддий-техник воситалари, имкониятлари, экспертизадан ўтказиш тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумотлар беришди. 

Шу куни соҳа мутахассислари томонидан ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, диний ақидапарастлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳам давра суҳбатлари ўтказилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.