Жорий йилнинг 1-июл кунидан бошлаб, республика миқёсида, шу жумладан, Бухоро вилоятида ҳам “Кибермаданиятни юксалтириш” тарғибот ойлиги бошланди. Мазкур ойлик доирасидаги тадбирлар хусусида кенг жамоатчиликка маълумот бериш мақсадида вилоят Иибда матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Киберхавфсизлик маркази масъул ходими, вилоят ҳокимлиги ва ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарлари, тааллуқли корхона ва ташкилотлар масъуллари, Ахборот хизматлари ходимлари, Оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ҳамда блогерлар иштирок этишди. Жараёнда ойлик доирасида ўтказиладиган тадбирлар хусусида маълумотлар берилди.
Ш.ЖАЛОЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
