Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти етакчи мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ Кинология хизмати питомнигида бўлди. Бу ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ўрганишлар давомида кинология хизмати ходимларининг ҳуқуқий билими, касбий маҳоратини оширишга асосий эътибор қаратилди. Хизмат итларининг из қидирув, гиёҳвандлик моддаларни топиш, тўсиқларни енгиб ўтиш каби хусусиятлари кўздан кечирилди. Эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар бевосита ходимлар иштирокида муҳокама қилиниб, зарур тавфсиялар берилди.
Маълумки, кинология хизмати жиноят ва ҳуқуқбузарликларни фош этишда катта аҳамиятга эга. Бунинг учун соҳанинг моддий техник баъзасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, хизмат итлари ёрдамида ўқув амалий машғулотларни доимий ўтказиб бориш мақсадга мувофиқ.
Ишчи гуруҳининг ўрганишлари айни мақсадларга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти
