Хива шаҳридаги 97-сон мактаб-интернатида вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмаси ходимлари томонидан навбатдаги тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда бўлинма кинологлари томонидан ўқувчиларга хизмат итларини тарбиялаш, даволаш, озиқлантириш ҳамда улар билан машғулотлар олиб бориш бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, хизмат итлари ёрдамида из қидирув, портловчи моддаларни излаб топиш, қўриқлаш йўналишлари бўйича машғулотлар намойиш этилди. Энг эътиборлиси, машғулотларда соҳага қизиққан ўқувчилар ҳам иштирок этиб, ўз қобилиятларини синовдан ўтказишди.
Мактаб-интернатда ўтказилган ушбу тадбир ўқувчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
