Урганч давлат университетида “Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги” доирасида профилактик тадбир ўтказилди.
Талабалар иштирокида ўтган мазкур тадбирда вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмаси ходимлари, сафдорлар О.Ражабов ҳамда Ж. Раматовлар иштирок этиб, ёшларимизни “аср вабоси” ҳисобланган гиёҳвандлик гирдобидан, турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш шу куннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтишди. Учрашувда вилоят ҳудудида гиёҳвандликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли тадбирлар ва уларнинг натижаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда кинологлар хизмат итлари ва улардан фойдаланиш жараёнларига ҳам тўхталиб ўтишди.
Тадбир якунида соҳа мутахассислари талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб беришди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
