ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида “Китоб олами” Мчж билан ҳамкорликда “Китоб – саодат калити” шиори остида савдо ярмаркаси ўтказилди. 

Тадбир аввалида ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонлиги катта офицери, маёр О.Маҳмудов китобнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, баркамол авлодни тарбиялашдаги роли ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этди. Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар ўзлари ёқтирган ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини харид қилишди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

"Постда" мухбири.

Наманган вилояти.