Китоб инсон маънавияти ва маърифатини оширишда асосий омил ҳисобланади. Айниқса, осойишталик посбонларининг китобга ошно тутиниши, уларнинг хизмат жараёнида, фуқаролар билан муомала маданиятини юксалтиришда жудаям асқатади. 

Куни кеча Яккасарой тумани Ииофмбда ҳам навбатдаги китоб ярмаркаси ташкил этилди. Ходимлар ярмаркада 23 турдаги ўзбек адабиёти ва 16 турдаги жаҳон адабиётига доир китоблардан ўзлари қизиққанларини танлаб олишди.

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.