Жиззах шаҳрининг "Мирзо Улуғбек" маҳалласида яшовчи И.К. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, “Бунёдкор” маҳалласида жойлашган корхонадан қиймати 12 минг 600 Ақш доллари бўлган 21 дона кондиционер ўғирланганлигини билдирган. Мчж раҳбарининг аризаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Шароф Рашидов туманининг “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи Э.У. ҳамда “Учтепа” маҳалласида истиқомат қилувчи Б.М. томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчилардан 3 дона кондиционер ҳужжатлаштириб олинган.  

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.