Жорий йилнинг 3-октябр куни соат тахминан 22:00 ларда Шовот тумани ҳудудидан ўтувчи 4 К 986 автомобилъ йўлининг 59-километрида “Кобалът” русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Энг ачинарлиси шундаки, мазкур воқеанинг содир бўлишига, ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилиши сабаб бўлди.  

  Шу боисдан, тумандаги “Кангли” маҳалласида ушбу кўнгилсиз ҳодисанинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти, маҳалла фаоллари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари иштирок этишди. 

  Муҳокамада сўзга чиққанлар мазкур воқеа ва унга имкон берган ҳолатлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

  Шунингдек йиғилишда ҳар бир ҳайдовчи зиммасидаги масъулиятни унутмаган ҳолда, ҳушёрлик билан автомашина бошқариши, спиртли ичимлик истеъмол қилмаслиги, йўлларда ҳаракатланаётган пиёда, велосипедчи ва бошқа йўл иштирокчиларига эътиборли бўлишлари таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга, масъул раҳбарларга ушбу йўл-транспорт ҳодисасидан етарлича хулоса чиқариб, тарғибот тадбирларини янада кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

 Худойберган ЖАББОРОВ,

 “Постда” мухбири.