Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли ва ҳайдовчилар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. 

Аҳолига йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, транспорт воситаларини қаровсиз қолдирмаслик борасида соҳа вакиллари томонидан тушунтиришлар берилиб, буклетлар тарқатилди.

Тадбирларда жамоатчилик асосида маҳалла раислари ва депутатлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Мактабларда ва маҳаллаларда вояга етмаганларга автомашинани бермаслик мавзусига эътибор қаратиляпти. 

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

“Постда” мухбири.

Наманган вилояти.